«нуробод тумани» тегли мақолалар


Ўзбекистонда иккинчи энг йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди
24 май 2022, 15:47

Ўзбекистонда иккинчи энг йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида мамлакатдаги иккинчи энг йирик (100 МВт) қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди ва ягона тармоққа қувват узатишни бошлади. Бу билан йилига 78 млн куб метр табиий газ тежалади (мамлакат аҳоли хонадонларининг 10 кунлик истеъмоли) ва 80 мингдан ортиқ хонадон электр энергияси билан таъминланади.

Самарқанд йўлидаги ЙТҲда 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди
13 май 2022, 17:19

Самарқанд йўлидаги ЙТҲда 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди

Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда Nexia автомобили бетон тўсиққа урилиб, пастликка ағдарилган. Машинада ёнғин чиқиб, 4 нафар йўловчи вафот этган. Ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Нуробод туманига янги ҳоким тайинланди
14 март 2022, 10:54

Нуробод туманига янги ҳоким тайинланди

Шерали Юлдашев Самарқанд вилоятининг Нуробод туманига ҳоким этиб тайинланди. Туманнинг аввалги раҳбари президент томонидан «фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун» ишдан олинган эди.

Самарқандда IT-танлов ғолибига ишлатилган ноутбук берилгани учун туман ҳокими ўринбосари жазоланди
17 январ 2022, 17:20

Самарқандда IT-танлов ғолибига ишлатилган ноутбук берилгани учун туман ҳокими ўринбосари жазоланди

Самарқандда «Бир миллион ўзбек дастурчилари» танловининг туман босқичи ғолиби, 8-синф ўқувчиси Сардор Сатторовга ишлатилган ноутбук берилгани ортидан Нуробод тумани ҳокимининг ўринбосарига ҳайфсан берилди.

Норсулув Сойипова Нуробод тумани прокурори этиб тайинланди
5 апрель 2021, 23:46

Норсулув Сойипова Нуробод тумани прокурори этиб тайинланди

Адлия маслаҳатчиси Норсулув Сойипова Самарқанд вилояти Нуробод тумани прокурори лавозимига тайинлади. У билан Ўзбекистонда аёл прокурорлар сони икки нафарга етди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг